"Карьера куни"

Тошкент архитектура қурилиш институтида ташкил этилган меҳнат ярмаркаси "Карьера куни"да "ALOQALOYIHA"ДУК корхонаси иштирок этди

2018 йил 27 апрель кунида Тошкент архитектура қурилиш институтида ташкил этилган меҳнат ярмаркаси "Карьера куни"да "ALOQALOYIHA"ДУК корхонасини Ходимлар бўлими кадрлар бўйича етакчи мутахассиси Н. Хамдамова иштирок этди. Корхонада фаолият юритишга қизиқиш билдирган бўлажак ёш мутахассислар билан суҳбат ўтказилди, уларга йўлланмалар берилди.Шу каби ярмаркаларни ўтказишдан асосий мақсад ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш ва айрим корхоналарда юзага келаётган малакали кадрлар етишмовчилигини камайтиришга қаратилгандир. Меҳнат ярмаркаси кўтаринки кайфиятда ўтди. Барча хамкорларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.